«денов шаҳри» тегли мақолалар


Деновдаги портлаш юзасидан уч мансабдор қамоққа олинди
16 декабр 2021, 13:43

Деновдаги портлаш юзасидан уч мансабдор қамоққа олинди

Деновдаги савдо марказида юзага келган портлашда шаҳар газ бўлими бошлиғи ҳамда Ҳудудгаз Сурхондарё газтаъминотининг 2 нафар ходими айбдор деб гумон қилиниб, қамоққа олинди. Улар ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлик ва моддий қимматликлар олганликда айбланмоқда.

Бош прокуратура Деновдаги портлаш бўйича теракт версиясини рад этди
9 декабр 2021, 11:26 1

Бош прокуратура Деновдаги портлаш бўйича теракт версиясини рад этди

Бош прокуратура матбуот котиби Деновдаги портлаш бўйича теракт версиясини рад этди. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга тахминан бино ичида бир неча соат давомида газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Чақнаш оқибатида 65 та уй зарар кўргани, 6 та хонадон яшаш учун хавфли ҳолатга келиб қолгани айтилмоқда. Вилоят ҳокими Тўра Боболов етказилган зарар давлат томонидан тўлиқ қоплаб берилишига ишонтирмоқда.

Фото: Деновдаги портлаш оқибатлари
8 декабр 2021, 09:45

Фото: Деновдаги портлаш оқибатлари

Деновдаги савдо марказидаги портлаш овози бир неча километр узоқликдан эшитилди. Яқин атрофдаги бинолар, жумладан, турар-жой бинолари жиддий шикастланган. Портлашнинг тахминий сабаби сифатида газ қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши айтилмоқда. «Газета.uz» фавқулодда ҳодиса жойидан суратларни эълон қилди.

7 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
7 декабр 2021, 22:00

7 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Mercedes`дан Cadillac`гача: амалдорларнинг қандай машинада юриши, Конституция куни арафасида 182 маҳкумнинг афв этилиши, «Қўйлиқ» бозорининг кўчирилиши, Деновдаги савдо мажмуасида портлаш оқибатида 2 кишининг ҳалок бўлиши, банк карталаридан пул ечиб олиниш сабаблари ўрганилаётгани, АҚШ сенаторларининг Ўзбекистонга босим ўтказишга чақириғи — «Газета.uz» нинг 7 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Деновдаги портлашда 2 киши ҳалок бўлди
7 декабр 2021, 12:19

Деновдаги портлашда 2 киши ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятидаги «Инденим» савдо мажмуасида содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2 кишига етди. ФВВ ходимлари уларнинг жасадини вайроналар остидан чиқариб олган.

Деновдаги портлаш оқибатида 9 киши жароҳатланиб, икки киши ҳалок бўлди (янгиланди)
7 декабр 2021, 09:55

Деновдаги портлаш оқибатида 9 киши жароҳатланиб, икки киши ҳалок бўлди (янгиланди)

Эрта тонгда Сурхондарёдаги «Инденим» савдо мажмуасида чақнаш содир бўлди. Ҳодиса вақтида бино ичида бўлган 9 киши жароҳат олган, яна икки киши вафот этган. Воқеа жойида бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси иш олиб бормоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг